UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Traverse ва Tahoe моделларига сотув бошланганини эълон қилди.
Chevrolet Traverse 2022 йил учун моделининг бошланғич комплектация 408 009 595 сўмдан, Premier AT MY22 учун комплектация 563 130 435 сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, Chevrolet Tahoe 2022 йил учун моделининг бошланғич комплектация 519 728 198 сўмдан, RST AT MY22 учун комплектация 823 913 043 сўм этиб белгиланган. Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.
Chevrolet Tahoe 2022 йил моделининг янги опциялари қуйидагилар:
— Панорамали люк ва симсиз қувватлаш қурилмаси;
— Пиёдаларни аниқлаш тизими ва ҳаво айлантириш хусусиятига эга бўлган чарм ўриндиқлар;
— Масофадан гараж эшигини бошқариш функцияси ва 3 зонали иқлим назорати (климат-контроль) тизими;
— Тўлиқ олд ва орқа диод фаралар ва ўчириш функциясига эга старт/стоп тизими;
— Олд ўриндиқлар вентиляцияси, 360 градус камера ҳамда ҳаракатланиш қаторини сақлаш ва бошқалар.
Chevrolet Traverse 2022 йил моделининг янги опциялари қуйидагилар:
— Олдидаги транспорт воситасига мослашувчан круиз-контроль ва автоматик тормоз тизими;
— Тўлиқ олд ва орқа диод фаралар ва ўчириш функциясига эга старт/стоп тизими;
— Хавфдан огоҳлантирувчи ўриндиқ ва олдидаги автомобилга нисбатан дистанция мониторинг системаси;
— Ҳаракатланиш қаторини сақлаш ҳамда симсиз қувватлаш қурилмаси ва бошқалар.
Chevrolet Traverse ва Tahoe 2022 моделлари учун шартномани UzAuto Motors’нинг Nurafshon Autocentre, Drivers Village, Сергели-Автотеххизмат расмий дилерларидан олиш мумкин.