• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 1 июл 2021

Хоразмда 16 ёшли бола каналда оқиб кетди

Унинг жасади 2 кундан сўнг, бугун топилди.

965
0
видеодан кадр

Хоразмда дўстлари билан каналга чўмилгани борган 9-синф ўқувчиси оқиб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 29 июнь куни соат 17:00 да Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 16 ёшли бола дўстлари билан биргаликда шаҳардаги "Жалолиддин Мангуберди" истироҳат боғи ёнидаги "Шовот" каналига чўмилиш учун борган.

Шундан сўнг, у сувга тушиб, чўкиб кетган.

Қайд этилишича, у бугун, 1 июль куни Хоразм вилояти ФВБ қидирув гуруҳи томонидан топилди. 

Ҳолат юзасидан Янгибозор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

965
0