• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Пресс-релизлар 27 август 2021

Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади

Махсус режим талабгорлари учун тажриба-синов лойиҳалари доирасида фаолиятга рухсат этиш ҳақидаги ҳужжатлар тартиби белгиланди.

542
0
president.uz

“Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, экспериментал инновацион тадқиқотлар доирасида сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади. 

Махсус режим дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (IT-парк) алоҳида бўғини бўлиб, унинг иштирокчилари IT-парк резидентлари ҳисобланади ва улар ўз фаолиятини экстерриториаллик принципи асосида амалга оширади.

Қарорга кўра, махсус режим талабгорлари учун тажриба-синов лойиҳалари доирасида фаолиятга рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни тезлаштирилган ва соддалаштирилган ҳолда олиш тизими жорий қилинади. Бунда:

— Аризалар 5 иш куни ичида тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади;

— Рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати ваколатли давлат органи томонидан қисқартирилади;

—  Тегишли ҳужжатларни олиш учун белгиланган тўлов миқдорлари 2 бараварга камайтирилади;

— Ваколатли давлат органи тегишли фаолиятни амалга оширишнинг камайтирилган талаблари ва шартларини белгилайди.

Махсус режим иштирокчиларига тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида IT-парк резидентларига берилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.

Ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга кетган харажатлари тегишли тартибда давлат томонидан компенсация қилинади. 

Махсус режим фаолиятининг муддати 5 йилни ташкил этади. Тажриба-синов лойиҳалари 1 йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

542
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш