• 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 14 сентябр 2021

Тошкент метроси бекатларидан бирида шубҳали буюм топилди

“Пахтакор” бекатида йўловчилар орасида хавотир уйғотган пакет текширилди.

1054
0
Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда метро бекатида қаровсиз қолдирилган сариқ рангдаги пакет сабаб тезкор текширув бошлангани айтилган видео тарқалди.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабарига кўра, ҳолат 13 сентябрь куни соат 16:34 да Тошкент метрополитенининг “Пахтакор” бекатида содир бўлган. 

Суриштирув натижасида метрополитенда эгасиз қолдирилган целлофан пакет белгиланган йўриқномага асосан текшириш мақсадида махсус гуруҳга хабар қилинаётганда 21 ёшли қашқадарёлик Б.И. буюмлар унга тегишли эканлигини, шошганида унутиб қолдириб кетганлигини маълум қилган.

У келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик бўйича тилхат ёзиб, ичида эркаклар кийим-кечаклари бўлган пакетни олиб кетган.

1054
0