• 12 778 сўм
    78.98
  • 14 931 сўм
    83.4
  • 164 сўм
    1.85
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 778 сўм
    78.98
  • 14 931 сўм
    83.4
  • 164 сўм
    1.85
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 18 август 2020

Cobalt ва Spark иштирокидаги ЙТҲда 6 киши, жумладан икки нафар бола вафот этди

ЙТҲ оқибатида икки ойлик чақалоқ ва 5 ёшли бола ҳалок бўлди.

1273
0
ЙҲХББ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 17 август куни соат 16:00 ларда, Сурхондарёда ҳайдовчи 1990 й.т. У.А. Cobalt русумли транспорт воситасида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, ЙТҲ содир этди.

Жарқўрғон тумани “Ғур-Ғур” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 “Термиз-Жарқўрғон” автомобиль йўлининг 1591-километрида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1993 й.т. С.Н. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида, Spark русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 27 ёшли С.Н. ва ушбу автомобиль йўловчиси 30 ёшли М.Т. ҳамда Cobalt русумли автомобиль йўловчилари 31 ёшли С.Ш. ва 2020 йил июнь ойида туғилган 2 ойлик М.А.лар воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, Spark русумли автомобиль йўловчиси 26 ёшли Г.Х. ва “Cobalt” русумли автомобиль йўловчиси 5 яшар М.А.лар оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этишган.

Spark русумли автомобиль йўловчилари 30 ёшли Н.Х., 23 ёшли А.Э.лар, Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли У.А. ва ушбу автомобиль йўловчилари 1 ёшли А.У., 23 ёшли М.Р. ҳамда Р.И.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳодиса бўйича Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1273
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш