• 12 002 сўм
    14.21
  • 13 166 сўм
    51.55
  • 146 сўм
    0.61
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 002 сўм
    14.21
  • 13 166 сўм
    51.55
  • 146 сўм
    0.61
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:04

«Бизга эртага яна бюджетдан маблағ талаб қиладиган арзон йўллар эмас, сифатли йўллар керак» — Президент

2027 йилдан бошлаб Ўзбекистонда халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича янги талаблар жорий этилади.

70
0
prezident.uz

Бу ҳақда 27 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг транспорт-логистика соҳасидаги инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашувида маълум қилинди.

«Бизга эртага яна бюджетдан маблағ талаб қиладиган арзон йўллар эмас, балки кўп йиллар хизмат қиладиган сифатли йўллар керак», — деди давлат раҳбари.

Қайд этилишича, полимер битумдан фойдаланиш йўлларнинг хизмат муддатини 3–4 йилга узайтириш, юқори ҳароратга чидамлилигини ошириш ва қайта таъмирлаш харажатларини камайтириш имконини беради.

2027 йил март ойидан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 50 минг тонна полимер битум ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Йил охирига қадар эса ишлаб чиқариш қувватини камида 100 минг тоннага етказиш топширилди.

Бундан ташқари, Урганч — Хива пуллик автомобиль йўлини қуришда асфальт-бетон қопламаси остида биринчи марта геотекстиль материалидан фойдаланилди.

Ушбу технология юкламани бир текис тақсимлаш, йўл қопламасининг деформацияга учрашининг олдини олиш ва йўлнинг хизмат муддатини 4–5 йилга узайтириш имконини беради.

Президент полимер битум ва геотекстильдан фойдаланишни йўл қурилиши стандартларига киритишни топширди.

2027 йилдан бошлаб ушбу талаблар халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда мажбурий бўлади. Кейинчалик эса уларни давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларга ҳам татбиқ этиш режалаштирилган.

70
0

Изоҳ