• 11 988 сўм
    -2.65
  • 13 115 сўм
    -22.09
  • 145 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 988 сўм
    -2.65
  • 13 115 сўм
    -22.09
  • 145 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:06

Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 800 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш пакетини маъқуллади. Маблағлар юқори иш ҳақи тўланадиган иш ўринларини яратиш, хусусий сектор ролини кенгайтириш ҳамда экологик барқарор ва инклюзив иқтисодиётни шакллантиришга йўналтирилади.

70
0
uznews.uz

Молиялаштириш доирасидаги ислоҳотлар бир нечта асосий йўналишни қамраб олади.
Жумладан:

Ижтимоий суғурта: ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ўз ичига олган ижтимоий суғурта тизимини кенгайтириш;

Меҳнат шароитлари: хавфсиз меҳнат шароитлари ва иш жойида муносиб муносабатни таъминлаш механизмларини мустаҳкамлаш;

Ижтимоий ҳимоя: эҳтиёжманд аҳоли ва оилаларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш учун ижтимоий ходимларнинг касбий малакасини ошириш;

Рақамли инфратузилма: кенг полосали интернетдан фойдаланувчилар сонини яна 500 минг нафарга ошириш. Уларнинг 250 минг нафари хотин-қизлар бўлиши режалаштирилган;

Қишлоқ хўжалиги: фермер хўжаликларининг 35 фоизини қишлоқ хўжалиги суғуртаси билан қамраб олиш;
Электр энергетикаси: электр энергияси истеъмолчиларининг 15 фоизига хусусий операторлар бошқарувидаги тақсимлаш тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;

Энергия самарадорлиги: ушбу йўналишга 10 миллион доллар миқдорида хусусий инвестициялар жалб қилиш.

Қайд этилишича, мазкур ислоҳотлар аҳоли бандлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга қаратилган.

70
0

Изоҳ