• 11 991 сўм
    -12.39
  • 13 137 сўм
    -19.57
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 991 сўм
    -12.39
  • 13 137 сўм
    -19.57
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 20:57

Ўзбекистонда 9 йилда 11 млн киши камбағалликдан чиқди

Президентга камбағалликни қисқартириш бўйича эришилган натижалар ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган янги чора-тадбирлар тақдим этилди. Жумладан, 320 мингта иш ўрни яратиш, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ва бизнес кредитларини олишни соддалаштириш режалаштирилмоқда.

45
0
president.uz

Чоршанба куни ўтказилган тақдимотда қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш борасида сезиларли натижаларга эришилди. Хусусан, 2017 йилдан буён 11 млн киши камбағалликдан чиқди.

Давлат раҳбари бу натижалар аҳолини барқарор ва юқори даромад билан таъминлаш, шунингдек, ўрта синфни янада кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларнинг янги босқичига ўтиш учун мустаҳкам асос яратишини таъкидлади.

Тақдимотда тадбиркорликни ривожлантиришнинг яхлит институционал тизимини шакллантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Тадбиркорларга бизнесни бошлашдан тортиб, уни кенгайтириш ва ташқи бозорларга чиқишгача бўлган барча босқичларда комплекс хизматлар кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, кредитлаш, кафолат ва кафиллик бериш, лизинг, факторинг, венчур молиялаштириш ҳамда капиталга инвестиция киритиш каби механизмларни корхоналарнинг ривожланиш босқичи ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб кенгайтириш топширилди.

Марказий банкнинг тижорат кредитлашини рағбатлантириш, банклар ва бошқа молиявий ташкилотлар ўртасида рақобатни кучайтириш, тадбиркорларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлари ҳам кўриб чиқилди.

Бунда кредит қобилиятини баҳолашнинг муқобил усулларини жорий этиш, банклар ва финтех компаниялар ўртасида маълумотларни хавфсиз алмашишни йўлга қўйиш ҳамда тадбиркорларга битта ариза орқали бир нечта банкдан кредит таклифларини олиш имконини яратиш назарда тутилган.

Молиявий низоларни судгача ҳал қилиш ва молиявий хатарларни бошқаришнинг янги механизмлари ҳам таклиф этилди. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг республика даражасидан маҳаллагача бўлган самарали вертикал тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Президент ҳудудларда бизнес-инкубаторлар ва лойиҳа офислари, туманларда микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш, тадбиркорларга «ягона дарча» тамойили асосида хизмат кўрсатишни таклиф қилди.

Бундан ташқари, аҳоли даромадларини бевосита оширишга қаратилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Ҳудудларда умумий қиймати 81 трлн сўм бўлган 1 мингта лойиҳани амалга ошириш орқали 320 мингта иш ўрни яратиш, маҳаллалар ихтисослашуви асосида кооперацияни ривожлантириш, томорқа ва ижара ерларида юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш режалаштирилмоқда.

Таклиф этилаётган чоралар натижасида 2030 йилгача микро, кичик ва ўрта корхоналарнинг йирик бизнес тоифасига ўтиш суръатларини икки баробар ошириш, ушбу секторнинг аҳоли бандлигидаги улушини 80 фоизга, ўрта синф улушини 90 фоизга етказиш, шунингдек, норасмий бандликни қисқартиришни давом эттириш мақсад қилинган.

Президент меҳнат муносабатларини тартибга солиш қонунчилигини такомиллаштириш, иш берувчи ва ходимлар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни шакллантириш, меҳнат муносабатларини расмийлаштириш тартибларини соддалаштириш ҳамда меҳнат соҳасида давлат назоратини яхшилаш бўйича таклифлар киритишни топширди.

45
0

Изоҳ