Рақобат қўмитаси “WB Taxi” МЧЖни йўловчиларни ташиш (такси) хизматлари бозорида буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи агрегатор хизматлари бўйича устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этди.
Қўмитанинг тегишли буйруғи асосида компания мазкур мақомга эга бўлди.
Қайд этилишича, устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мажбурий тартибда монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади.
Шунингдек, Қўмита томонидан компания фаолияти устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мониторинг қилиб борилади.
Изоҳ