• 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 15:35

Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси инвесторларига солиқ имтиёзлари берилади

Махсус ҳуқуқий режим доирасида шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга оширувчи инвесторларга инвестиция ҳажмига қараб солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилади.

80
0
uznews.uz

Фармонга кўра, тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми камида 50 млн доллар бўлган лойиҳаларда юридик шахслар объектларни ижарага бериш ва сотишдан олинган фойда учун 5 йил давомида 1 фоиз ставкада фойда солиғи тўлайди. Инвестиция ҳажми 100 млн доллардан бошланса, бу муддат 10 йил, 500 млн доллардан ошса, 15 йил этиб белгиланган.

Шунингдек, инвестиция ҳажми камида 50 млн долларни ташкил этадиган шаҳарсозлик лойиҳалари доирасида фойдаланиладиган объектлар бўйича юридик шахслар 20 йил давомида мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади.

Бундан ташқари, лойиҳаларни амалга оширишда бош пудратчи ва бош лойиҳа ташкилоти томонидан Ўзбекистонда фаолият юритмайдиган хорижий жисмоний ва юридик шахслардан сотиб олинадиган хизматлар ҚҚСдан озод қилинади.

Фармонда инвесторлар томонидан 2040 йил 1 январга қадар шаҳарсозлик лойиҳалари доирасида олинган дивидендларни Ўзбекистон ҳудудига қайта инвестиция қилиш шарти билан солиқдан озод этиш ҳам назарда тутилган.

80
0

Изоҳ