• 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:47

Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаганларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида пойтахт автобусларида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган йўловчиларга нисбатан 138 780 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

19
0
mintrans.uz

Ёш тоифалари бўйича таҳлилга кўра, қоидабузарларнинг 97 747 нафари (70,4 фоиз) 18–30 ёшдагилар, 30 533 нафари (22 фоиз) эса 16–17 ёшдагилар ҳиссасига тўғри келган.

Шу тариқа, расмийлаштирилган баённомаларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлган шахсларга нисбатан тузилган.

Жинслар кесимида эса қоидабузарларнинг 105 272 нафари (75,9 фоиз) эркаклар, 33 508 нафари (24,1 фоиз) аёллар бўлган.

Таъкидланишича, йўл ҳақини тўламаслик нафақат белгиланган тартибни бузиш, балки жамоат транспорти тизимининг молиявий барқарорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Йўловчилар автобусдан фойдаланганда белгиланган тартибда йўл ҳақини тўлаши шарт. Тўлов интизоми жамоат транспортидан фойдаланиш маданиятининг муҳим қисми ҳисобланади.

19
0

Изоҳ