• 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:19

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазирини қабул қилди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони нефть-газ, нефт-кимё ҳамда тоғ-кон саноати соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришни режалаштирмоқда.

50
0
prezident.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Анталия шаҳрида Саудия Арабистони делегациясини қабул қилди. Унга энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилик қилди.

Учрашув аввалида вазир Ўзбекистон раҳбарига Саудия Арабистони Қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд шаҳзода, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Музокараларда сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар жадал ривожланаётгани, йирик қўшма лойиҳалар портфели шакллантирилгани таъкидланди. Уларнинг салмоқли қисми «яшил» энергетика соҳасига тўғри келади.

Шунингдек, нефть-газ, нефт-кимё, тоғ-кон саноати ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда янги амалий таклифлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

50
0

Изоҳ