• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:57

Зироат Мирзиёева оғир касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича глобал тармоққа раҳбарлик қилади

Самарқанддаги Жаҳон саммити доирасида оғир ва ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро тармоқ тузилди. Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ушбу тармоққа икки йил муддатга раҳбарлик қилади.

44
0
t.me/Ziroat_Mirziyoyeva

«St. Jude» болалар илмий-тадқиқот шифохонаси вице-президенти, «St. Jude Global» директори Карлос Родригес-Галиндо янги тузилма ташкил этилганини эълон қилди.

Биринчи хонимларни бирлаштирадиган тармоқ

Глобал тармоқ турли мамлакатларнинг Биринчи хонимлари ва давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқларини болалар саломатлиги масаласида бирлаштиришга қаратилган. Унинг доирасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба ва ахборот алмашиш, оғир касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриш режалаштирилган.

Ташаббус болалар онкологияси ва бошқа оғир касалликларга қарши курашиш масалаларига халқаро эътиборни кучайтириш, болаларнинг сифатли тиббий ёрдам олиши ҳамда ўсиши ва ривожланиши учун зарур шароитларни яратишга хизмат қилади.

Зироат Мирзиёеванинг раислиги

Тармоққа Зироат Мирзиёеванинг раҳбарлик қилиши Ўзбекистонда болалар онкологияси соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва эришилган натижаларнинг халқаро эътирофи сифатида баҳоланмоқда.
Мамлакатда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ривожлантириш, замонавий диагностика ва даволаш имкониятларини кенгайтириш, болаларни зарур дори воситалари билан таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Зироат Мирзиёеванинг саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий ёрдамдан фойдаланишини таъминлаш ва ривожланиши учун шароит яратиш борасидаги фаолияти алоҳида қайд этилган.
Биринчи хонимнинг раисликка киришиш маросими Болалар онкологияси бўйича халқаро конгресс доирасида ўтказилди.

Глобал тармоқнинг кейинги режалари

Тармоқ фаолиятини кенгайтириш ва бошқа мамлакатларни ҳам унга жалб қилиш режалаштирилган. Унинг навбатдаги йиғилишини 2027 йил май ойида Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси доирасида ёки сентябрь ойида Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ўтказиш таклиф этилган.

Зироат Мирзиёева раҳбарлик қиладиган дастлабки икки йилда тармоқни шакллантириш, янги мамлакатларни жалб қилиш ва иштирокчилар ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга эътибор қаратилади.

44
0

Изоҳ