• 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 20:52

ИИВ мопед ва скутер ҳайдовчилари учун "права" талаб қилмоқда

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, 2026 йилнинг саккиз ойида мопед ва скутер ҳайдовчилари томонидан 4,3 мингдан ортиқ қоидабузарлик содир этилган. Уларнинг иштирокидаги ЙТҲларда 488 киши жароҳатланган, 89 киши ҳалок бўлган.

63
0
uznews.uz

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилишича, 2025 йил давомида мопед ва скутер ҳайдовчилари томонидан қарийб 300 та қоидабузарлик аниқланган бўлса, 2026 йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 4 312 тага етган.

Шунингдек, 162 та ҳолатда мопед ва скутер ҳайдовчилари тегишли ҳужжатларсиз ҳамда маст ҳолда транспорт воситасини бошқаргани аниқланган.

Вазирликда қайд этилишича, ушбу кўрсаткичлар мопед, скутер ва кичик ҳажмли мототранспорт воситаларини бошқаришда хавфсизлик талабларини кучайтириш зарурлигини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 январдан мопед ва скутер ҳайдовчилари учун янги A1 тоифаси жорий этилган. Ушбу тоифани олиш учун автоўқув курсларида ўқиш талаб этилмайди — фуқаролар тўғридан-тўғри имтиҳон топшириши мумкин.

63
0

Изоҳ