• 11 809 сўм
    -12.42
  • 13 404 сўм
    -15.28
  • 142 сўм
    1.72
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 809 сўм
    -12.42
  • 13 404 сўм
    -15.28
  • 142 сўм
    1.72
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:13

Сенат педофилларни умрбод озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилмоқда.

108
0
uznews.uz

Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Жиноят-ижроия ва Меҳнат кодексларига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилмоқда.

Бундай жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш ва ҳукмни ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги қўлланилмайди.

Шунингдек, боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноят содир этган шахсга нисбатан шартли ҳукм қўллаш ҳамда муддатидан илгари шартли озод қилиш тақиқланади.

Зўравонликдан жабрланган болаларни қайта руҳий жароҳатланишдан ҳимоя қилиш мақсадида уларни сўроқ қилиш жараёнини видеоёзувга қайд этиш белгиланмоқда.

Жабрланувчи бола ва айбланувчи ўртасидаги юзлаштириш эса фақат суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарори ёхуд суд ажрими асосида ўтказилади.

Бундан ташқари, болага процессуал жараённинг дастлабки босқичиданоқ давлат ҳисобидан бепул адвокат ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Таълим ва тарбия муассасалари ходимлари томонидан болага нисбатан зўравонлик содир этилган ҳолларда улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ҳам ҳуқуқий асос яратилади.

Шунингдек, ота-оналарнинг болаларга етарлича ғамхўрлик қилмаслиги, шаҳвоний шилқимлик, никоҳ ёшини бузиш ҳамда болаларни соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади.

Муҳокама якунида Сенат аъзолари қонунни маъқуллади.

108
0

Изоҳ