Айни пайтда Ўзбекистонда 32 та хорижий олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Президент хорижий университетларни жалб этишда энди асосий эътибор дунё рейтингида топ-300 таликка кирувчи ОТМлар филиалларини очишга қаратилишини таъкидлади.
Нуфузли хорижий университетлар франшизасини жалб қилган хусусий ОТМларга лаборатория ва жиҳозлар харажатлари, шунингдек, бренддан фойдаланиш учун тўловларнинг 50 фоизигача қисми компенсация қилинади.
Бундан ташқари, давлат кампус қурилиши харажатларининг 30 фоизигача қисмини қоплайди ҳамда давлат грантлари асосида ўқиш учун ўринлар ажратади. Бу чоралар хорижий университетларни жалб қилишга йўналтирилган инвестицияларнинг қайтишини таъминлашга қаратилган.
Бунда иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишларга устуворлик берилади. Жумладан, муҳандислик, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, сунъий интеллект ҳамда тиббиёт соҳаларига эътибор қаратилади.
Изоҳ