• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 19:13

Ота-оналар энди фарзандининг баҳоларини my.gov.uz орқали кузатиши мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz’да ота-оналарга фарзандининг мактабдаги ўзлаштириш кўрсаткичларини масофадан кўриш имконини берувчи янги хизмат ишга туширилди.

86
0
uznews.uz

Хизмат орқали ҳар бир фан бўйича жорий баҳолар ва ўртача кўрсаткичлар, шунингдек, синфдаги баҳолар статистикаси билан танишиш мумкин.

Бундан ташқари, портал орқали фарзанд таҳсил олаётган мактаб ҳақидаги маълумотлар — таълим муассасасининг номи ва аниқ манзили, ўқувчилар ва ўқитувчилар сони ҳамда бошқа маълумотларни кўриш имкони бор.

Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz сайтидаги шахсий кабинетга кириб, «Оилам» бўлимида фарзанд маълумотлари ёнидаги «Мактаб ҳақида маълумот» тугмасини танлаш керак.

Келгусида портал орқали ўқувчиларнинг давоматини ҳам реал вақт режимида кузатиш имкониятини жорий этиш режалаштирилган.

86
0

Изоҳ