• 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:37

1 сентябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

2026 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда қонунчиликдаги қатор ўзгаришлар кучга киради. Иш ҳақи ва стипендиялар, транспорт, таълим, туризм, ижтимоий ҳимоя, маданият ва бошқа шулар жумласидандир.

54
0
uznews.uz

Норма.uz портали маълумотларига кўра, 1 сентябрдан қуйидаги ўзгариш ва янгиликлар кучга киради:

1. 
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади. 

2. Энг кам иш ҳақи, базавий ҳисоблаш миқдори, давлат божлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ миқдори оширилади. Энг кам иш ҳақи 1,36 млн сўмни ташкил этади. Базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўмдан 440 минг сўмга оширилади.

3. Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болаларни таълимга жалб қилиш бўйича «оилабай» тизими жорий этилади. Ижтимоий ходим ота-оналарга таълим ва ижтимоий хизматлардан фойдаланишда кўмаклашади.

4. Коррекцион синфга эга нодавлат мактабларга ушбу синфларда таҳсил олаётган ҳар бир ўқувчи учун субсидия ажратилади.

5. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг мурожаатлари «1146» ишонч телефони орқали қабул қилинади. Уларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва бошқа масалалар бўйича маслаҳат берилади.

6. Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий давлатлардан таклиф этиладиган туроператорлар вакилларининг транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. Шунингдек, маҳаллий туроператорларнинг хорижда ахборот-тушунтириш тадбирларини ўтказиш харажатларининг 25 фоизигача, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда компенсация берилади.

7. Газ баллони ускунаси (ГБО) техник кўригидан ўтмаган автомобилларга газ қуйиш тақиқланади.

8. Барча турдаги АЁҚШ ва газ қуйиш шохобчаларида, шунингдек, ёқилғидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган объектларда хизмат муддати ўтган ёки ишлаб чиқарилган санаси номаълум бўлган, меъёрдан ортиқ босим остида ишлайдиган ускуналардан фойдаланиш чекланади.

9. 17 сентябрга қадар қатор корхона ва ташкилотлар алкоголли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарари ҳақидаги янги ахборот панелларини тайёрлаши ва жойлаштириши керак.

10. Автоматлаштирилган тўлов тизими терминаллари билан жиҳозланган автобусларда йўловчилар йўл ҳақини автобусга чиқиш вақтида тўлашлари шарт.

11. Пойтахт жамоат транспорти ва шаҳар атрофи темирйўл йўналишларида йўл ҳақини тўлашнинг интеграциялашган тизими жорий этилади. Жумладан, «электропоезд — автобус» ва «электропоезд — метро» тариф режалари ишлайди.

12. Асосий фаолияти концерт-томоша тадбирлари, кинематография, болалар учун контент яратишдан иборат бўлган субъектлар, нодавлат театрлар ва театр-студиялар, шунингдек, маданият ва санъат йўналишидаги хусусий таълим ташкилотлари ҚҚС, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан озод қилинади. Уларда фаолият юритувчи ходимлар эса жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

13. Бюджетдан молиялаштириладиган театрлар ва концерт-томоша муассасаларида фаолият юритувчи рақс жамоаларининг бадиий раҳбари, балетмейстер, репетитор ва балет артистларининг лавозим маошини белгилашда қўлланиладиган тариф коэффициентлари 2 бараварга оширилади.

14. 18 ёш ва ундан катта, «чуқур даражадаги ақлий заифлик» ташхиси қўйилган шахсларни парвариш қилаётган қонуний вакилга ҳар ойда ташқи ёрдамга муҳтож 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакилига тўланадиган парвариш нафақаси миқдорида нафақа берилади.

15. Спорт мактаблари ходимларининг базавий лавозим маошига оммавий спорт тадбирларида иштирокчиларни ривожлантириш ва саралаш ишлари, шунингдек, спорт натижалари учун ҳар ойлик устамалар тўланади.

16. Уй-жойи бўлмаган шахсларни суд қарори асосида ижтимоий марказларга жойлаштириш тартиби бекор қилинади. Улар фақат ўз розилиги билан жойлаштирилади ҳамда вақтинчалик турар жой, озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади.

17. Уй-жойи бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш янги тартиб асосида амалга оширилади:

  • туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларидаги ишчи, мутахассис, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари, биринчи навбатда, ўз розилиги билан Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар ҳисобидан шакллантирилади;
  • Ижтимоий марказлар ҳудудида тадбиркорлик субъектлари томонидан қисқа муддатда ўзлаштириладиган ва ишга жойлашиш имконияти юқори бўлган касбларга ўқитиш учун бандлик марказлари ташкил этилади;
  • Ижтимоий марказлар ҳудудидаги бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари бандлик марказларини ташкил этиш истагида бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга 5 йилгача бўлган муддатга, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ва узайтириш имконияти билан тўғридан-тўғри ижарага берилади. Тошкент шаҳрида ижара ҳақининг энг кам миқдорига нисбатан 0,25 коэффициент қўлланилади, бошқа ҳудудларда эса ижара ҳақининг энг кам миқдори белгиланади.
54
0

Изоҳ