• 11 887 сўм
    -55.49
  • 13 717 сўм
    -25.83
  • 146 сўм
    -1.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 887 сўм
    -55.49
  • 13 717 сўм
    -25.83
  • 146 сўм
    -1.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:42

Россияга Ўзбекистондан зарарланган 20 тоннадан ортиқ узум олиб кирилди

Россиянинг Самара вилоятига Ўзбекистондан олиб кирилган 20,1 тонна узум партиясида карантин объекти ҳисобланган повилика аниқланди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу бегона ўтнинг битта уруғи ҳам 5–6 квадрат метр ер майдонини зарарлаши мумкин.

41
0
Иллюстрация

Текширув давомида Россельхознадзор инспекторлари юк таркибида карантин объекти ҳисобланган повилика (Cuscuta spp.) бегона ўтини аниқлаган. Бу ҳолат Самара филиали мутахассислари томонидан ўтказилган гербологик экспертиза натижалари билан ҳам тасдиқланган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, повилика бошқа ўсимликларга ўралиб ўсади ва уларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Ушбу бегона ўтнинг ҳатто битта уруғи ҳам 5–6 квадрат метр ер майдонини зарарлаши мумкин.

Аниқланган қоидабузарлик ортидан Россельхознадзор зарарланган узум партиясини муомалага чиқаришни тақиқлади. Юк эгасига маҳсулотни қайтариш ёки ваколатли орган назорати остида йўқ қилиш бўйича кўрсатма берилди.

41
0

Изоҳ