• 11 942 сўм
    -47.25
  • 13 743 сўм
    -72.35
  • 147 сўм
    -2.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 942 сўм
    -47.25
  • 13 743 сўм
    -72.35
  • 147 сўм
    -2.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:14

Ўзбекистон Европа, Беларусь, Хитой ва Мўғулистондан 250 мингдан ортиқ бош чорва молини импорт қилади

Янги чоралар йиллик қўшимча 44 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш имконини беради. Гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган тегишли таклиф давлат раҳбари томонидан маъқулланди.

65
0
Uzbekistan Airports

Чоршанба куни Шавкат Мирзиёев чорвачилик ва паррандачилик тармоқларини ривожлантириш, шунингдек, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Тадбирда қайд этилишича, ҳозирги кунда мамлакатнинг йиллик гўштга бўлган эҳтиёжи 2 млн 150 минг тоннани ташкил этади. Айни пайтда ишлаб чиқариш ҳажми тахминан 1 млн 600 минг тонна даражасида.

Шу муносабат билан 2026–2028 йилларда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилди. Қайд этилишича, фаолияти тўхтаб қолган корхоналарни қайта тиклаш, чорвачиликка ихтисослашган туманларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли хонадонларида енгил конструкциялардан молхоналар қуриш ҳисобига қўшимча 190 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

Мўғулистондан 150 минг бош қўй, Хитой ва Европа давлатларидан 100 минг бош наслдор йирик шохли қорамол, Беларусдан эса 2 минг бош қорамол импорт қилиниши режалаштирилган. Бу эса йилига қўшимча 44 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш имконини беради.

Шунингдек, фаолияти тўхтаб қолган 103 та чорвачилик корхонасини соғломлаштириш режалаштирилган. Уларнинг қарзларини реструктуризация қилиш ёки 10 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратиш, озуқа экинларини етиштириш учун ер майдонлари ажратиш ҳамда корхоналарни наслдор чорва моллари билан таъминлаш таклиф этилди. Натижада 33 минг бош йирик шохли қорамол боқилиши таъминланиб, ҳар йили 12 минг тонна гўшт ва 40 минг тонна сут ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Умуман олганда, чорвачилик тармоғини ривожлантириш учун 463 млн доллар маблағ йўналтириш назарда тутилган.

Паррандачилик соҳасида эса умумий қиймати 432 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар ҳисобидан 2028 йилга қадар қўшимча 100 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқариш, омухта ем ишлаб чиқариш қувватларини 3,3 млн тоннага етказиш, шунингдек, замонавий сўйиш тизимлари билан қамровни 20 фоиздан 50 фоизгача ошириш режалаштирилган.

65
0

Изоҳ