• 11 942 сўм
    -47.25
  • 13 743 сўм
    -72.35
  • 147 сўм
    -2.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 942 сўм
    -47.25
  • 13 743 сўм
    -72.35
  • 147 сўм
    -2.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:38

Россияга Ўзбекистондан зарарланган 20 тоннадан ортиқ узум олиб кирилгани аниқланди

Мутахассислар йирик узум партиясида бир дона уруғи ҳам 5–6 квадрат метр тупроқни зарарлай оладиган повилика карантин бегона ўтини аниқлади.

107
0
Иллюстрация

Россиянинг Самара шаҳридаги вақтинча сақлаш омборида Ўзбекистондан келтирилган умумий оғирлиги 20,1 тонна бўлган узум партияси карантин фитосанитар назоратидан ўтказилди.

Назорат давомида Россельхознадзор бошқармаси инспекторлари мазкур партияда карантин объекти — повиликани аниқлади.

Карантин объекти мавжудлиги Самара шаҳридаги «ВНИИЗЖ» ФДБУ филиали мутахассислари томонидан ўтказилган гербологик экспертиза натижалари билан ҳам тасдиқланган.

Повилика (Cuscuta spp.) карантин аҳамиятига эга бегона ўт ҳисобланади. У атрофида ўсиб турган ўсимликларни ўраб олиб, уларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлади. Повиликанинг битта уруғи 5–6 квадрат метр тупроқни зарарлаш учун етарли.

Россельхознадзор бошқармаси зарарланган узум партиясини муомалага чиқаришни тақиқлади. Юк эгасига маҳсулотни қайтариш ёки хизмат мутахассислари назорати остида йўқ қилиш тўғрисида кўрсатма берилди.

107
0

Изоҳ