Аввалроқ Иқтисодиётда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда фискал таҳлиллар институти жисмоний шахсларнинг банк омонатларидан оладиган фоиз даромадларини солиққа тортишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Марказий банкнинг маълум қилишича, муҳокама қилинаётган ғоя Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Фискал тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган илмий-таҳлилий тадқиқот доирасида илгари сурилган.
Қайд этилишича, илмий-тадқиқот ташкилотлари халқаро тажриба ва иқтисодий жараёнларни мунтазам ўрганиб, турли таҳлилий таклифларни ишлаб чиқади.
Шу билан бирга, мазкур таклиф тадқиқот натижалари тақдимоти доирасида билдирилган фикр бўлиб, расмий қонунчилик ташаббуси ёки амалдаги таклиф ҳисобланмайди.
Регуляторнинг таъкидлашича, бундай таклифлар кўриб чиқилганда уларнинг молиявий ресурслар қийматига, банкларнинг ресурс базасига ҳамда мамлакат молиявий барқарорлигига эҳтимолий таъсири ҳар томонлама баҳоланади.
Изоҳ