• 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 21:53

Шавкат Мирзиёев Қирғизистондаги илк халқаро голф клуби очилишида иштирок этди

Бу Қирғизистондаги биринчи халқаро тоифадаги голф клуби ҳисобланади. Унинг тантанали очилиш маросимида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон президентлари ҳам иштирок этди.

73
0
prezident.uz

Чўлпонотадаги ташриф дастури доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарлари билан бирга Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги голф клубининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Давлат раҳбарлари клубда яратилган замонавий спорт ва туристик инфратузилма билан танишди. Таъкидланишича, янги мажмуа голф спорт турини оммалаштириш ва спорт туризмини ривожлантиришга хизмат қилади.

Давлат раҳбарлари Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва қирғиз халқини янги мажмуа очилгани билан табриклаб, мамлакатнинг туристик салоҳиятини янада юксалтиришга қаратилган йирик лойиҳаларни амалга оширишда муваффақият тилади.

73
0

Изоҳ