• 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:01

Шавкат Мирзиёев I даражали "Манас" ордени билан тақдирланди

Президент мазкур мукофотни Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни иттифоқчиликнинг янги тарихий босқичига олиб чиққан умумий саъй-ҳаракатларнинг юксак эътирофи сифатида қабул қилишини таъкидлади.

80
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг олий давлат мукофотларидан бири — I даражали "Манас" ордени билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросими Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтди. Юксак мукофотни давлат раҳбарига Қирғизистон президенти Садир Жапаров топширди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти ва қардош қирғиз халқига самимий миннатдорлик билдирди.

Президент ушбу юксак мукофотни икки халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларини иттифоқчиликнинг янги тарихий босқичига олиб чиқиш йўлидаги қўшма саъй-ҳаракатларга берилган юксак баҳо сифатида қабул қилишини таъкидлади.

1996 йилда таъсис этилган "Манас" ордени Қирғизистоннинг энг олий давлат мукофотларидан бири бўлиб, давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорлик, тинчлик, дўстлик ва халқлар ўртасидаги ўзаро англашувни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун мамлакат фуқаролари ҳамда хорижликларга берилади.

80
0

Изоҳ