• 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 08:57

Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан боради

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, шунингдек, давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон етакчиларининг учрашувида иштирок этади.

87
0
President.uz

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 30 июль - 1 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни ва маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Саммит якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Ташриф дастурида Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида ва бошқа тадбирларда иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

87
0

Изоҳ