• 12 050 сўм
    61.42
  • 13 686 сўм
    21.8
  • 153 сўм
    -0.2
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 050 сўм
    61.42
  • 13 686 сўм
    21.8
  • 153 сўм
    -0.2
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:34

Тошкентда гуллар ва буталар учун 15 млрд сўм ажратилади

Маблағлар 2026 йил учун маҳаллий бюджетнинг бўш маблағларидан келиб тушади.

74
0
uznews.uz

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 21,48 млрд сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шундан 11,95 млрд сўми марказий ва энг муҳим кўчалар учун мавсумий гуллар ва манзарали буталар харид қилишга йўналтирилади. Яна 2,15 млрд сўм марказий майдонларни кўкаламзорлаштириш бошқармасига, 900 млн сўм эса давлат объектлари ҳудудларини ободонлаштириш билан шуғулланувчи бошқармага берилади.

Бундан ташқари, муҳим кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси фаолиятига қўшимча 3,8 млрд сўм ажратилади. Ушбу маблағлар иккинчи чорак якунлари бўйича бюджет даромадлари режасининг ошириб бажарилиши ҳисобидан молиялаштирилади.

Умумий маблағнинг бир қисми ижтимоий соҳага йўналтирилади. Унга кўра, Тошкент туризм ва меҳмонхона менежменти техникуми учун асбоб-ускуналар харид қилишга 248 млн сўм, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди шаҳар бўлимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга 40,4 млн сўм ажратилади.

Яна 2,39 млрд сўм "Билим" ахборот-кутубхона маркази биноси ва ички хоналарини капитал таъмирлашга йўналтирилади.

74
0

Изоҳ