• 12 050 сўм
    61.42
  • 13 686 сўм
    21.8
  • 153 сўм
    -0.2
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 050 сўм
    61.42
  • 13 686 сўм
    21.8
  • 153 сўм
    -0.2
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 15:22

Бош прокуратура $50,5 млнлик гиёҳванд моддалар савдоси ва криптоактивларнинг ноқонуний айланмаси схемасини фош этди

Ташкилотчилар гиёҳванд моддалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдосидан олинган маблағларни олиб чиқиш ва легаллаштириш учун Телеграм-ботлар, дроп-карталар, тўлов хизматлари ва криптоактивлардан фойдаланган.

114
0
uznews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва криптоактивларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноят аниқланди.

Хусусан, учта компания - HST, VEK, RBMT мансабдор шахслари ва бошқа шахслар гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдосидан олинган пул маблағларини легаллаштириш схемасини ташкил этган.

TESLA SHOP халқаро гуруҳига тегишли 58 та Телеграм-бот орқали 20,9 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сотилган.

Ушбу маблағлар Ўзбекистон банкларида 14 нафар чет эл фуқароси номига очилган 90 та қалбаки банк карталарига, Paynet соҳасида фаолият юритувчи "HST" ва "VEK" МЧЖларга 8 млрд сўм, "CP" крипто дўконига 4,7 млрд сўм ўтказилган.

Кейинчалик пуллар кўрсатилган компанияларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилган, шундан сўнг улар орқали аҳолига жами 621,2 млрд сўмлик Paynet хизматлари кўрсатилган. Тергов маълумотларига кўра, айбланувчилар шу тариқа 90,3 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан бўйин товлаган.

Бундан ташқари, жиноий йўл билан топилган маблағлар ҳисобидан 50,5 миллион долларлик криптоактивларнинг ноқонуний айланмаси амалга оширилган. Шундан 2,4 миллион долларлик криптоактивлар 14 нафар чет эл фуқаросининг валюта ҳисобварақларига ўтказилган, бу жиноий даромадларни легаллаштириш деб баҳоланади.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

114
0

Изоҳ