Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uzда хатланган ёки рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларига тақиқ қўйилган турар жойда яшаш ёки вақтинча туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш хизмати ишга туширилди.
Энди бунинг учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (паспорт столи) шахсан бориш талаб этилмайди.
Порталда қуйидаги хизматлар мавжуд:
— яшаш жойи бўйича доимий рўйхатдан ўтиш;
— турган жой бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш.
Қайд этилишича, уй-жой эгаси, гаровга олувчи ёки хатлов ёхуд тақиқ қўйиш (ёки уни бекор қилиш) ваколатига эга давлат органининг мурожаатига асосан ички ишлар органлари томонидан мазкур рўйхатдан ўтиш бекор қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, хатланган ёки рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларига тақиқ қўйилган квартираларда пропискани соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш тартиби жорий йилнинг 15 июль куни қабул қилинган Президент қарори билан тасдиқланган.
Изоҳ