Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсида бир неча фуқаро чўкиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, 26 июль куни соат 14:06 да 112 қисқа рақамига Наманган шаҳрининг «Гулбоғ» маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаро «Шўрқўрғон» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарёда чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг ФВБ Махсус қутқарув отрядининг сувда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан қидирув-қутқарув ишлари бошланган.
27 июль куни қутқарувчилар дарёдан бошқа бир фуқаронинг жасадини аниқлаб, уни қирғоққа олиб чиқиб, тегишли идораларга топширди.
Ҳозирда қутқарувчилар чўкиб кетгани тахмин қилинаётган яна камида икки нафар фуқарони қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Изоҳ