• 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 20:04

Навоий вилоятида табиат қўйнига 778 та дрофа-қизғиш қуши қўйиб юборилди

Қушлар Бирлашган Араб Амирликларидаги махсус питомникда парвариш қилинган.

75
0
uznews.uz

Навоий вилоятининг Нурота ва Навбаҳор туманлари чўл ҳудудларида табиий яшаш муҳитига 778 та дрофа-қизғиш қуши қўйиб юборилди. Бу ҳақда Экология миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбир Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Экологик ҳудудларни ривожлантириш ва овчилик хўжалигини ривожлантириш департаменти, Навоий вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Falcon Hunting Solutions МЧЖ ҳамкорлигида ўтказилди.

Қушлар Бирлашган Араб Амирликларидаги махсус питомникда парвариш қилинган. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад дрофа-қизғиш тури популяциясини тиклаш ва кўпайтириш, биологик хилма-хилликни асраш ҳамда чўл экотизимининг табиий мувозанатини сақлашдан иборат.

Мутахассислар таъкидлашича, қўйиб юборилган қушларнинг табиий муҳитга муваффақиятли мослашиши ва кейинчалик кўпайиши ушбу ноёб тур сонининг барқарор ўсишига хизмат қилади.

75
0

Изоҳ