• 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:13

Ўзбекистон ҳарбий кийимга тақлид қилувчи кийимларни кийганлик учун жарима жорий этилади

Депутатлар давлат органларининг тасдиқланган ҳарбий ёки идоравий формали кийим-бошига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш кийимлардан фойдаланганлик учун жазо қўллаш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади.

90
0
uznews.uz

Бугун Олий мажлис қонунчилик палатаси мажлисида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат тузилмалари ходимларининг формали кийим-бошидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 

Қонун лойиҳаси орқали МЖтКга давлат органларининг тасдиқланган ҳарбий ёки идоравий формали кийим-бошига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш ҳамда унга хос фарқловчи белгилар ва (ёки) рамзларга эга формали кийим-бошни жорий этганлик ёки ундан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.

Қайд этилишича, кейинги йилларда айрим ташкилотлар, идоралар, ҳатто айрим фуқаролар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган формали кийим-бошга адаштириб юбориш даражасида ўхшаш кийим-бошлардан фойдаланиш ёки айрим ташкилотлар томонидан ўз ходимлари учун шундай кийим-бошларни жорий этиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бу эса фуқароларни чалғитиши, давлат органлари обрўсига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда айрим шахсларга ўзини давлат органи ходими сифатида кўрсатиб, одамлар ишончини суиистеъмол қилиш имкониятини яратиши мумкин. Натижада ҳақиқий давлат хизматчисини бошқа шахсдан ажратиш қийинлашади.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

90
0

Изоҳ