Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.
Учрашув 6 октябрь куни Жанубий Кореяда бўлиб ўтади. Ўйиннинг аниқ бошланиш вақти ва стадиони ҳозирча эълон қилинмаган.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг 2027 йилги Осиё кубогига тайёргарликни бошлайди.
2027 йилги Осиё кубоги 7 январдан 5 февралга қадар Саудия Арабистонида ўтказилади.
Фабио Каннаваро шогирдлари мусобақанинг B гуруҳидан ўрин олган бўлиб, плей-офф йўлланмаси учун Баҳрайн, Шимолий Корея ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ