• 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 22:36

Президент Янги Тошкентда барпо этилаётган йирик иншоотлар билан танишди - фото

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда қурилаётган йирик объектлар, жумладан икки университет кампуси, Миллий кутубхона ва 2027 йилги U-20 жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қиладиган футбол стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди.

87
0
president.uz

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, давлат раҳбари дастлаб Янги Тошкент қурилиши дирекциясига ташриф буюриб, қурилиш ишларининг умумий ҳолати, йирик объектларнинг ўзаро жойлашуви ҳамда ҳудудни ривожлантириш бўйича келгуси режалар ҳақида ахборот олди.

Шунингдек, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини қурилаётган объектлар билан уйғун ривожлантириш, яшил ҳудудлар ва жамоат жойларини ўзаро боғлаш, шунингдек, Янги Тошкентни пойтахтнинг мавжуд ҳудуди билан интеграция қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети кампуси

Мажмуа Янги Тошкент қурилишининг биринчи босқичи доирасида барпо этилмоқда. Ҳозирда ректорат ҳамда бир қатор факультет биноларида қурилиш-пардозлаш ишлари якуний босқичга етган.

Янги кампус таркибидан ўқув бинолари, илмий лабораториялар, ахборот-ресурс маркази, электрон кутубхона, талабалар турар жойлари, спорт ва маданий иншоотлар ўрин олади. Шунингдек, таълим, илмий тадқиқот ва талабалар ҳаётини бирлаштирувчи ягона муҳит яратилади.

Университетда халқаро таълим стандартларини босқичма-босқич жорий этиш, бошқарув тизимини «Янги Ўзбекистон» университети тажрибаси асосида такомиллаштириш ҳамда ўқув жараёнларини замонавий рақамли платформалар орқали бошқариш режалаштирилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг янги биноси

Мазкур объект Янги Тошкентнинг асосий илмий-маърифий марказларидан бири сифатида қурилмоқда. Айни пайтда мажмуадаги қурилиш-пардозлаш ишларининг 90 фоизи якунланган бўлиб, кутубхонани жорий йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Умумий майдони 30 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган тўрт қаватли бино бир вақтнинг ўзида 1420 нафар китобхонга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Кутубхонада китоб фондларини сақлаш, ҳисобга олиш, хавфсизлигини таъминлаш ва зарарсизлантириш учун махсус юқори технологияли хоналар ташкил этилади. Шунингдек, дунёнинг йирик миллий ва хорижий кутубхоналарининг электрон базаларига онлайн кириш имконияти яратилади.

Кўзи ожиз фуқаролар учун махсус таълим ва тадқиқот муҳити ташкил этилади. Бундан ташқари, 300 ўринли кафе, галерея, спорт ва дам олиш ҳудудлари барпо этилади. Шу тариқа кутубхона китобхонлик, илмий изланиш ва маданий-маърифий мулоқотни бирлаштирган замонавий марказга айланади.

"Янги Ўзбекистон" университетининг янги кампуси

50 гектар майдонда барпо этилаётган мажмуа 10 минг нафар талабага мўлжалланган. Унда факультетлар ва ректорат бинолари билан бирга кутубхона, музей, кўргазма ва мультимедиа заллари, спорт мажмуаси, сузиш ҳавзаси ҳамда талабалар турар жойлари жойлашади.

Янги кампусда таълим, илмий тадқиқот, инновациялар ва талабалар ҳаётини бирлаштирувчи ягона муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Президент мазкур таълим ва маърифат муассасалари Янги Тошкентда замонавий илмий-таълим муҳитини шакллантириб, ёшларнинг билим ва салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Футбол стадиони

Ҳозирги кунда стадионда қурилиш ишларининг 65 фоизи бажарилган. У 2027 йилда ўтадиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг асосий аренасига айланади. Унда мусобақанинг ярим финал ва финал учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

55 минг томошабинга мўлжалланган олти қаватли спорт мажмуаси FIFA талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда барпо этилмоқда. Бу ерда футболчилар, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун замонавий шароитлар яратилади.

Томошабинлар ҳаракатини енгиллаштириш мақсадида 10 тадан ортиқ эскалатор ўрнатилади. Стадион ҳудудида учта машғулот майдони ҳамда 5 500 ўринли автотураргоҳ барпо этилади. Шунингдек, арена ёнида метро бекати ҳам қурилади.

Лойиҳада «яшил энергетика», «ақлли бошқарув» ва экологик барқарорлик тамойилларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ташриф якунида давлат раҳбари қурилиш ишларини белгиланган муддатларда ва юқори сифат билан якунлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

87
0

Изоҳ