• 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 22:14

"Жора Ташкентский" лақабли жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Ички ишлар вазирлиги ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши тафсилотларини эълон қилди.

86
0
Видеодан кадр

Ўзбекистонда ЖКнинг бир қатор моддалари билан айбланиб, ўта хавфли жиноятчи сифатида қидирувда бўлган шахс Мисрдан Тошкентга экстрадиция қилингани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. У "Жора Ташкентский" ва "Сорока" лақаблари билан танилган Георгий Сорокин бўлиб чиқди.

ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, у ҳозирда жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Сўров давомида Сорокин Ўзбекистонда туғилганини, Россия фуқароси эканлигини, Москвада рўйхатдан ўтганини, сўнгги йилларда Дубайда яшаганини маълум қилди. Жиноий авторитетлар билан алоқалари ҳақидаги саволга у салбий жавоб берди ва ўн йилдан ортиқ вақтдан бери бундай алоқаларга эга эмаслигини айтди.

Тергов маълумотларига кўра, Сорокин 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган ва собиқ спортчи ҳисобланади. У биринчи жиноятни 1990 йилда 18 ёшида содир этган ва бунинг учун 7 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Маълум қилинишича, шундан буён у Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлар ҳудудида содир этган жиноятлари учун бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилган ва жазони ўтаб келган. Турли вақтларда у босқинчилик, талончилик, товламачилик, шунингдек, ноқонуний қурол ва гиёҳванд моддаларни сақлашда айбдор деб топилган.

Бундан ташқари, қўлга олиш чоғида ундан Россия фуқаросининг сохта паспорти топилган, тергов маълумотларига кўра, у ушбу сохта паспорт билан кўп йиллар давомида турли мамлакатларда ҳаракатланиш учун фойдаланган.

Тергов маълумотларига кўра, Сорокин 2021 йилда Тошкентда шериклари билан бирга умумий қиймати 350 минг доллар бўлган иккита уйни эгаллаб олган. Вазирлик маълумотларига кўра, у кўчмас мулк эгасини қўрқитиб, дўппослаб, оила аъзоларига зўрлик ишлатиб, хонадонларни шерикларининг номига расмийлаштириб олган.

Сорокинга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а" банди (ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, халқаро қидирув эълон қилиниб, қўлга олинган ва Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Ҳозирда гумонланувчига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.

86
0

Изоҳ