• 12 061 сўм
    51.55
  • 13 754 сўм
    55.18
  • 155 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 061 сўм
    51.55
  • 13 754 сўм
    55.18
  • 155 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 20:07

Қорақалпоғистонда яна 672 та ҳуборо табиат қўйнига қўйиб юборилди

Қозоғистонда махсус марказда парваришланган 672 та ҳуборо Қорақалпоғистоннинг Оролбўйи ҳудудида табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилди.

36
0
gov.uz/ru/eco

Қушлар Қозоғистонда шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён вакиллигига қарашли махсус кўпайтириш марказида етиштирилган. Зарур тайёргарликдан ўтгач, улар Оролбўйига олиб келиниб, ёввойи табиатга қўйиб юборилган.

Қўмитага кўра, ҳуборо популяциясини тиклаш Оролбўйи учун алоҳида аҳамиятга эга. Орол денгизининг қуриши оқибатида юзага келган экологик инқироз Қорақалпоғистон табиий экотизимларига жиддий таъсир кўрсатган. Натижада чўл ва дашт ҳудудларига хос кўплаб ҳайвон ва қушларнинг яшаш муҳити қисқариб, уларнинг сони камайган.

Ҳуборо муҳофазага муҳтож ноёб турлардан бири ҳисобланади. Уни табиий муҳитга қайтариш Оролбўйидаги экологик мувозанатни тиклаш ва биологик хилма-хилликни сақлашга хизмат қилади.

Аввалроқ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Falcon Hunting Solutions МЧЖ ҳамкорлигида Қорақалпоғистон ҳудудида ҳар йили 2–3 минг бош ҳуборони ёввойи табиатга қўйиб юбориш режалаштирилгани хабар қилинган эди.

36
0

Изоҳ