Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида элчи билан хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида томонлар унинг Ўзбекистондаги беш йиллик фаолияти якунларини сарҳисоб қилди ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди.
Ташқи ишлар вазирлигида Константин Оболенскийнинг Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси алоҳида қайд этилди. Унинг фаолияти давомида икки давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик кенгайгани таъкидланди.
Шунингдек, Тошкент ва Берн ўртасидаги ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил ривожланишига ишонч билдирилди.
Эслатиб ўтамиз, Константин Оболенский 2021 йилдан буён Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ