• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:33

«Андижон девзира оши» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Адлия вазирлиги томонидан «Андижон девзира оши» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

131
0
x.com

Қайд этилишича, Андижон девзира оши асрлар давомида шаклланган ошпазлик анъаналари, ўзига хос тайёрланиш усули ва ноёб таъми билан ажралиб турадиган миллий таом ҳисобланади.

Мазкур ош тури асосан Фарғона водийсида етиштириладиган машҳур девзира гуручи асосида тайёрланади. Девзира гуручи қизғиш тусли, зич ва сифатли доналари билан ажралиб туриб, таомга ўзига хос таъм, хушбўйлик ҳамда дона-дона кўриниш бағишлайди.

Таъкидланишича, географик кўрсаткич мақомининг берилиши «Андижон девзира оши» номи ва уни тайёрлашнинг анъанавий технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, маҳсулотнинг ўзига хослигини сақлаб қолиш ҳамда сифат кафолатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

131
0

Изоҳ