• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:26

1 сентябрдан бошлаб автобусларда йўл ҳақини чиқиш вақтида тўлаш керак бўлади

Автобусга чиқишда йўл ҳақини тўламаган йўловчилар чиптасиз деб ҳисобланади.

138
0

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб брутто-шартнома асосида фаолият юритувчи шаҳар йўналишларида тушумларнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш мақсадида автобусларда йўл ҳақини тўлашнинг янги тартиби жорий этилади.

Йўловчилар автобусга чиқиш вақтида валидаторлар орқали қуйидаги усуллардан бири орқали йўл ҳақини тўлашлари керак бўлади:

• транспорт картаси;

• банк картаси, смартфон ёки бошқа контактсиз тўлов воситалари орқали;

• имтиёзли ёки бепул юриш ҳуқуқини тасдиқлаш учун ижтимоий ёки транспорт картаси.

Қайд этилишича, агар автобусга чиқишда тўлов ёки имтиёзни тасдиқлаш амалга оширилмаса, йўловчи чиптасиз деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, чиптасиз юриш учун жарима миқдори БҲМнинг 1/10 қисмини - 41,2 минг сўмни ташкил этади.

138
0

Изоҳ