• 11 971 сўм
    36.04
  • 13 903 сўм
    6.06
  • 163 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 971 сўм
    36.04
  • 13 903 сўм
    6.06
  • 163 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 15:57

Қирғизистон ва Ўзбекистон Тожикистондан гиёҳванд моддалар етказиб беришнинг йирик каналини тўхтатди

Қўшма операция давомида Ўзбекистон ҳудудида сотиш учун мўлжалланган қарийб 50 кг гиёҳванд моддалар мусодара қилинди.

137
0
uznews.uz

Икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари Тожикистон ҳудудидан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга гиёҳванд моддаларни етказиб бериш ва ноқонуний айланмаси халқаро канали фаолиятига чек қўйди.

ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 33 ёшли эркак кейинчалик сотиш мақсадида Тожикистондан Қирғизистон ҳудудига жуда кўп миқдорда гашиш моддасини ноқонуний олиб киришни ташкил этгани аниқланди.

Тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида гумонланувчи гиёҳванд моддаларни сотишга уринган вақтида қўлга олинди. Тинтув вақтида унинг ёнидан ва машинасидан умумий оғирлиги 3 кг атрофида бўлган ўзига хос ҳидли модда солинган учта ўрам топилган.

Кейинроқ, қўлга олинган шахснинг яшаш жойида тинтув ўтказилганда, яна 31 та шундай ўрам топилган. Қўшимча мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларининг умумий оғирлиги 31 кг 398 г ни ташкил этди.

Кейинчалик Ўзбекистонда махсус тадбирлар ўтказилиб, ИИВ ходимлари томонидан 14 кг гашиш ва 1 кг афюн мусодара қилинди. Шунингдек, аниқланган наркотрафик канали фаолиятига алоқадорликда гумонланиб, 31 ёшли фуқаро Х.Т. қўлга олинди.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ишнинг барча ҳолатлари ва жиноий схеманинг эҳтимолий иштирокчиларини аниқламоқда.

137
0

Изоҳ