• 11 971 сўм
    36.04
  • 13 903 сўм
    6.06
  • 163 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 971 сўм
    36.04
  • 13 903 сўм
    6.06
  • 163 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 14:00

Андижонда Қирғизистон фуқароси $8 700 қалбаки пулларни Ўзбекистон фуқаросига сотаётганда ушланди

Ушбу қалбаки валюта қимматликлари фуқаро томонидан Қирғизистондан ноқонуний тарзда олиб кирилгани аниқланди.

108
0
t.me/Andijonbojxonaboshqarmasi

Андижон вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ, ИИБ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилди.

Хонобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистон фуқароси шартли харидорга қалбаки 8 700 АҚШ долларини ҳақиқий 3 520 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Дастлабки суриштирувлар давомида ушбу қалбаки валюта қимматликлари фуқаро томонидан Қирғизистон Республикасидан ноқонуний тарзда олиб кирилгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қалбаки валютани тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки муомалага киритиш нафақат иқтисодий хавфсизликка таҳдид солади, балки фуқароларнинг молиявий манфаатларига ҳам жиддий зарар етказади.

108
0

Изоҳ