• 11 935 сўм
    -14.39
  • 13 897 сўм
    -25.12
  • 164 сўм
    -2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 935 сўм
    -14.39
  • 13 897 сўм
    -25.12
  • 164 сўм
    -2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 23:53

Эбола вируси Ўзбекистон учун хавф туғдирмайди — Санэпидқўмита

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Эбола вирусининг Ўзбекистонда тарқалиш хавфи паст эканини маълум қилди.

57
0
Getty Images

Қўмита матбуот хизматига кўра, Эбола вируси келтириб чиқарадиган инфекция асосан Африка қитъасида учрайдиган оғир касаллик ҳисобланади. Вирус зарарланган ҳайвонларнинг қони, ахлати, сийдиги, тери ва шиллиқ қаватларидан ажралган суюқликлар орқали юқиши мумкин.

Ҳозирги вақтда Эбола касаллиги учун махсус даволаш усули мавжуд эмас. Беморларга асосан симптоматик даволаш чоралари қўлланилади.

Маълум қилинишича, жорий йилда Африкада Эбола билан касалланишнинг 263 та тасдиқланган ҳолати қайд этилган бўлиб, эпидемиянинг асосий ўчоғи Конго Демократик Республикаси бўлиб қолмоқда.

Қўмита таъкидлашича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эболанинг глобал пандемияга айланиш эҳтимолини паст деб баҳоламоқда.

«Мазкур касалликнинг Ўзбекистонда тарқалиш хавфи ҳам паст ҳисобланади. Инфекциянинг мамлакатга кириб келиши олдини олиш мақсадида давлат чегараси орқали кириб келаётган фуқаролар устидан тиббий кузатув олиб борилмоқда. Мамлакатдаги эпидемиологик вазият барқарорлигича қолмоқда», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, фуқароларга Эбола вируси фаол тарқалаётган мамлакат ва ҳудудларга сафар қилишдан воз кечиш тавсия этилди.

Қўмита қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилишни тавсия қилди:

  • ёввойи ҳайвонлар, хусусан приматлар (маймунлар, шимпанзелер) ва кўршапалаклар яшайдиган ҳудудларга бормаслик;
  • ёввойи ҳайвонлар гўшти ва хом маҳсулотларни истеъмол қилмаслик;
  • иситма, нафас йўллари инфекцияси белгилари, тошма ёки қон кетиши кузатилаётган шахслар билан яқин мулоқотдан сақланиш;
  • қўлларни тез-тез совун билан ювиш ёки антисептик воситалардан фойдаланиш;
  • фақат қадоқланган ёки қайнатилган сув ичиш;
  • хавфли ҳудудлардан қайтгач, 21 кун давомида саломатлик ҳолатини кузатиб бориш;
  • тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, қусиш ёки ич кетиши кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш;
  • юқори эпидемиологик хавфга эга ҳудудларга сафар қилинган бўлса, бу ҳақда шифокорни хабардор қилиш.
57
0

Изоҳ