Ташқи ишлар вазирлигида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда жамоага ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари — Азимов Мирвоҳид Мирильясович таништирилди.
Тегишли тайинлов президент қарорига мувофиқ амалга оширилган.
Мирвоҳид Азимов бунга қадар Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари сифатида фаолият юритиб, аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда иштирок этган.
Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, янги вазир ўринбосарининг касбий тажрибаси ва халқаро фаолияти Ўзбекистон ташқи сиёсий курсини янада мустаҳкамлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Изоҳ