• 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:22

1 июндан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Келаси ойдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ошади, давлат хизматчилари коррупцияга қарши текширувдан ўтказилади, қурилиш объектлари учун экологик талаблар кучайтирилади ҳамда янги иссиқхоналар қурилишига чекловлар жорий этилади.

152
0
uznews.uz

Norma.uz маълумотига кўра, 1 июндан қуйидаги ўзгаришлар кучга киради:

  1. Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

— дори воситалари ишлаб чиқарувчиларига хорижий консалтинг хизматлари ҳамда EU GMP ва US FDA GMP сертификатларини жорий этиш харажатларининг 50 фоизи, аммо 50 минг доллардан ошмаган қисми қоплаб берилади;

— илмий-тадқиқот институтлари ва таълим муассасалари томонидан яратилган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган дори воситалари ва тиббий буюмлар учун рўйхатдан ўтказиш, клиник синов ва биоэквивалентлик тадқиқотлари харажатларининг 80 фоизи, аммо 8 минг доллардан ошмаган қисми қопланади.

  1. Фармацевтика ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарига солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлик 2 БҲМдан ошмаган тақдирда давлат харидларида иштирок этишга рухсат берилади. Агар қарз миқдори ушбу чегарадан ошса, қарздорлик юзага келган кундан бошлаб 10 кун ичида иштирок этиш мумкин бўлади.
  2. Тадбиркорлик субъектларига божхона божларини 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.
  3. Божхона тўловларини кафолатлашнинг умумий усулларидан фойдаланган тадбиркорларга хавфларни бошқариш тизими натижаларига кўра камайтирилган миқдорда таъминот қўлланилади.
  4. Қуйидаги талаблар бекор қилинади:

— «FSSC 22000», «IFS Food», «BRCGS Global Standard for Food Safety», «SQF Food Safety Code» сертификатларига эга корхоналар ишлаб чиқарган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда санитария-эпидемиология хулосасини олиш;

— товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига жойлаштиришда карантин рухсатномасини олиш.

  1. Давлат органларида коррупцияга қарши барқарорлик даражасини аниқлаш тизими жорий этилади. Инспекцияларда фаолият юритувчи, “юқори” ва “ўрта” коррупция хавфи мавжуд лавозимлардаги ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар диагностикадан ўтказилади.
  2. Агар ходимнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланса, бу унинг ушбу лавозимда ишлашини чеклайди ва у мажбурий тарзда коррупция хавфи паст бўлган бошқа лавозимга ўтказилади.
  3. Қурилиш чиқиндиларини қайта ишлатиш, қайта ишлаш ёки утилизация қилиш тартиби жорий этилади.
  4. Архив хизматларини рақамлаштириш учун амалдаги ахборот тизимлари негизида Ягона миллий архив ахборот тизими жорий этилади.
  5. Сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харидларини:

— махсус реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари билан; — умумий қиймати 2 500 БҲМдан ошмаган шартномалар бўйича тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилади.

  1. Тошкент шаҳрида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли бошқа ёқилғилардан фойдаланувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тақиқланади.
  2. Қурилиш объектлари учун мажбурий экологик талаблар жорий этилади. Уларга ҳаво мониторинги станцияларини ўрнатиш, онлайн-камераларни назорат тизимига интеграция қилиш, лойиҳалаш босқичида экологик хулоса олиш ва қоидабузар компаниялар рейтингини пасайтириш киради.
  3. Электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади.

Аҳоли учун электр энергияси тарифлари:

• ойига 200 кВт/соатгача — 650 сўм; • 201–500 кВт/соат — 900 сўм; • 501–1000 кВт/соат — 1 100 сўм.

Табиий газ тарифлари эса дифференциал тартибда сақланади. Иситиш мавсумида ойига 500 кубометргача ва бошқа мавсумларда 100 кубометргача истеъмол қилинганда 1 кубометр газ нархи 1 100 сўмни ташкил этади.

152
0

Изоҳ