Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, Қурбон ҳайити муносабати билан шаҳардаги 119 та масжидда ҳайит намози ўқилади.
Байрам намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқаролар учун зарур шароит яратиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 27 май куни соат 00:00 дан 08:00 гача қуйидаги кўча ва йўлларда автотранспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Мирзо Улуғбек тумани:
• Буюк Ипак Йўли кўчаси — Шортепа кўчасидан Султония кўчасигача.
Бектемир тумани:
• Бектемир Шоҳ кўчаси — Ҳ. Байқаро кўчасидан Бектемир Йўли кўчасигача; • М. Авезов кўчасидан Ҳ. Байқаро кўчасигача.
Олмазор тумани:
• Кичик ҳалқа йўли — Соғбон кўчаси чорраҳасидан Нурафшон–Соғбон чорраҳасигача;
• Қорасарой кўчаси — Нурафшон кўчаси чорраҳасидан А. Қодирий кўчаси чорраҳасигача;
• Соғбон кўчаси — Соғбон 12-тор кўчасидан Келес йўли ва Норазтепа чорраҳасигача.
Шайхонтоҳур тумани:
• Кўкча Дарвоза кўчаси — Нурафшон кўчаси чорраҳасидан Бешқайрағоч чорраҳасигача; • Бунёдкор–Камолон чорраҳасидан Камолон–Устазода 2-тор чорраҳасигача; • Себзор кўчаси — Нурафшон кўчаси чорраҳасидан Лабзак чорраҳасигача.
Чилонзор тумани:
• Ал-Хоразмий кўчаси — Ҳирмонтепа чорраҳасидан Катта Кани чорраҳасигача; • Суғалли ота кўчаси — Ал-Хоразмий кўчасидан Хонабод 2-тор кўчасигача; • Бунёдкор–Мукимий чорраҳасидан (кўприк ости) Олий Мажлис биносигача бўлган ҳудуд.
Учтепа тумани:
• Лутфий кўчаси — Ҳирмонтепа чорраҳасидан Катта Кани чорраҳасигача;
• Назарбек кўчаси — Маҳорат чорраҳасидан Замахшарий 1-тор чорраҳасигача.
Юнусобод тумани:
• Кичик ҳалқа йўли — Кўргазма чорраҳасидан Ш. Рашидов чорраҳасигача; • Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
Яккасарой тумани:
• Кичик ҳалқа йўли — Қушбеги чорраҳасидан Файзли Тошкент чорраҳасигача.
Сергели тумани:
• ТКАД — Файзли Тошкент чорраҳасидан Қумариқ чорраҳасигача.
Яшнобод тумани:
• Фарғона Йўли кўчаси — Фитрат чорраҳасидан Талимаржон чорраҳасигача.
Миробод тумани:
• КҲАЙ— Қўйлиқ бозори яқинидаги кўприкдан Мунис кўчаси чорраҳасигача.
Изоҳ