Президент қарорига кўра, 2027 йилдан бошлаб ўтган йилнинг 1 июль ҳолатига кўра сўнгги кетма-кет 12 ой давомида тўланган солиқлар, йиғимлар, давлат божи ва бошқа мажбурий тўловлар ҳажми 500 минг БҲМдан ошган корхоналар ва тижорат банклари йирик солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
Ҳужжатга мувофиқ, йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирмайдиган ҚҚС тўловчилар учун солиқ инспекциялари орқали хизмат кўрсатиш тизими жорий этилади.
2026 йил 1 июлдан бозорлар ва савдо комплекслари, савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҚҚС тўловчилар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга хизмат кўрсатиш туман ва шаҳар солиқ инспекцияларига ўтказилади.
2027 йил 1 январдан эса барча ҚҚС тўловчилар туман ва шаҳар солиқ инспекцияларида хизмат кўрсатиш тизимига ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда йирик солиқ тўловчиларга Ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси орқали махсус маъмурий бошқарув тартиби қўлланилади.
Изоҳ