Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюрган хорижий фуқаролар сони 4 048 417 нафарни ташкил этди.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 930,8 минг нафарга ёки 29,9 фоизга кўпайган.
Энг кўп туристлар қуйидаги давлатлардан келган:
- Қирғизистон — 1 141 581 нафар;
- Тожикистон — 965 488 нафар;
- Қозоғистон — 935 003 нафар;
- Россия — 341 842 нафар;
- Афғонистон — 161 537 нафар;
- Хитой — 132 240 нафар;
- Туркманистон — 108 433 нафар;
- Туркия — 57 686 нафар;
- Ҳиндистон — 16 057 нафар;
- Жанубий Корея — 12 145 нафар.
Туристлар оқимининг ўсиши Ўзбекистоннинг минтақадаги муҳим сайёҳлик йўналишларидан бири сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамламоқда.
Изоҳ