• 12 019 сўм
    32.97
  • 13 984 сўм
    46.75
  • 166 сўм
    2.04
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 019 сўм
    32.97
  • 13 984 сўм
    46.75
  • 166 сўм
    2.04
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:43

Президент Бокудаги Бутунжаҳон урбанизация форумида қатор ташаббусларни илгари сурди

Таклифлар орасида мувозанатли урбанизация тамойилини жорий этиш, «Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси»ни ташкил қилиш ҳамда БМТ-Ҳабитатнинг «Яшил шаҳар» халқаро мукофотини таъсис этиш бор.

76
0
prezident.uz

Бугун, 18 май куни Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасидаги лидерлар саммитида иштирок этди.

Президент «Барча учун уй-жой: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда жамиятлар» мавзуси бугунги кунда айниқса долзарб аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Таҳлилларга кўра, XXI аср ўрталарига келиб сайёра аҳолисининг қарийб 70 фоизи шаҳарларда яшайди. Урбанизация жараёни кучайиши эса қатор ижтимоий муаммоларнинг ортишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Ҳозирги кунда дунёда қарийб 3 миллиард инсон нормал уй-жой шароитларидан маҳрум. Уларнинг 1 миллиарддан ортиғи норасмий манзилгоҳлар ва қашшоқ туманларда яшайди, 300 миллиондан зиёд инсон эса умуман бошпанасиз.

«Иқлим ўзгариши, халқаро вазиятдаги таранглик ва иқтисодий инқирозлар глобал миграциянинг янги тўлқинларини юзага келтирмоқда. Бу эса аҳолининг давлатлар ва шаҳарлар ўртасида қайта тақсимланишига олиб келяпти. Оддий қилиб айтганда, урбанизация жараёнлари глобал барқарорлик ва хавфсизликка бевосита таъсир қилувчи жиддий омилга айланмоқда. Бу эса барчамиздан қатъий ва шошилинч чоралар кўришни талаб этади», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев қуйидаги таклиф ва ташаббусларни илгари сурди:• шаҳарларни ривожлантиришда «мувозанатли урбанизация» тамойилини жорий этиш;• технологиялар, стандартлар ва тажриба алмашиш учун халқаро «Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси»ни шакллантириш;• 2027 йилда Самарқандда уй-жой қурилишига инвестиция ва молия жалб қилишнинг янги ёндашувларига бағишланган халқаро форум ўтказиш;• БМТ-Ҳабитатнинг «Яшил шаҳар» халқаро мукофотини таъсис этиш;• 2030 йилда Янги Тошкент шаҳрида Бутунжаҳон урбанизация форумининг 15-сессиясини ўтказиш.

Президент мазкур тадбир муҳокама қилинаётган масалалар бўйича ўзаро манфаатли ва истиқболли ечимларни излаш, янги ташаббусларни илгари суриш ҳамда соҳани ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади.

76
0

Изоҳ