Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Вақти-вақти билан асосан қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 18-19 майда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади.
Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 30-35 даража атрофида бўлади, сўнг ҳарорат 25-28 даражадан 30-32 даражагача ўзгариб туради.
Тошкентда бугун кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.
19 май куни кечаси ва кун давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 25-27 даража бўлади.
20 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 30-32 даража бўлади. 21-22 май кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 25-30 даража бўлади.
Изоҳ