• 11 986 сўм
    10.94
  • 13 938 сўм
    -83.08
  • 164 сўм
    0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 986 сўм
    10.94
  • 13 938 сўм
    -83.08
  • 164 сўм
    0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:34

Сенат автомобиль "пробег"ини ўзгартириб яширганлик учун жарима жорий этиш тўғрисидаги лойиҳани маъқулладим

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришлар ишлатилган автомобиллар бозорида фирибгарликка қарши курашиш ва харидорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

86
0

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси Матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, автомобиль бозорида фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси МЖТК янги 178-2-модда билан тўлдирилиб, унга кўра транспорт воситасининг босиб ўтган масофасини кўрсатувчи одометр кўрсаткичлари ўзгарганлиги ёки алмаштирилганлиги тўғрисида харидорга хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Сенаторларнинг таъкидлашича, мазкур норма истеъмолчиларнинг товар тўғрисида ишончли ва тўлиқ ахборот олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган ҳамда ишлатилган автомобиллар бозорида инсофсиз амалиётларнинг олдини олади.

Қонун лойиҳаси транспорт воситасини бошқариш ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш тартибини такомиллаштиришга ҳам қаратилган. Энди бу масала аниқ белгиланган шартлар асосида фақат суд томонидан кўриб чиқилади. Агар шахс илгари ушбу имтиёздан фойдаланган бўлса ёки жазо муддати давомида такроран ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, унга нисбатан енгиллик қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, автомобилнинг босиб ўтган масофаси ўзгаришини яширганлик учун жарималар жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан ўтган йилнинг ноябрь ойида маъқулланган эди. Бундай ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (4,12 млн сўмдан 6,18 млн сўмгача) бўлади.

86
0

Изоҳ