ДХХнинг тезкор бўлинмалари ва Чегара қўшинлари ҳамда Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, қўшни давлатдан олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.
Афғонистондан Сурхондарё вилоятидаги "Термиз-авто" чегара божхона постига кириб келган Афғонистон фуқароси бошқарувидаги "Мерседес" русумли юк автомашинаси ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилди.
Текширув натижасида автомашина тиркамасида олиб келинаётган "Doosan" русумли экскаватор инспекцион кўрик мажмуаси орқали сканер қилинганида, унинг кўтаргич қисми ("стрела") ичида конструкцияда кўрсатилмаган шубҳали предметлар борлиги кузатилди.
Шундан сўнг, экскаватор туйнуклари эндоскоп махсус техник воситаси орқали кўздан кечирилганда, унинг кўтаргич қисмига 593 кг "гашиш" ва 3 кг "опий" гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу наркотик моддалар эгаларини қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ